Расман ОФКга президент сайланди
Спорт
−
06 Апрель 2019
4574Бироз аввал, 6 апрель куни ОФК штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 2019-2023 йиллар учун президенти сайланиши ҳақида хабар қилган эдик.
Сайлов жараёнлари ҳозиргина ўз якунига етди. Унинг якунларига кўра, Шайҳ Салмон бир Иброҳим ал-Ҳалифа ғолиб бўлди ва кейинги 4 йилликда ОФК президентилигини сақлаб қолди.
ОФК президентлиги учун курашда Шайх Салмондан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Икки нафар номзод Муҳаммад Ҳалфан Матар Саид ал-Ромайти (БАА) ҳамда Сауд Азиз Муҳаммад ал-Моханнади (Қатар) ўз номзодини қайтариб олишганди.
Баҳрайнлик Шайх Салмон 2013 йилнинг май ойидан буён Осиё қитъаси футболи президенти бўлиб ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси