Расман! Маурисио Почеттино ПСЖ бошқарувидан кетди

Спорт 2114
image

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббий Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Бу ҳақда Париж клубининг матбуот хизмати хабар берди.

“Клуб Маурисио Почеттино ва унинг ходимларига қилган ишлари учун миннатдорлик билдиради ва уларга келажакдаги ишларида омад тилайди”, дейилади ПСЖ баёнотида.

Почеттино 2021 йилнинг январь ойидан бери ПСЖни бошқараётган ва мураббийнинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етиши керак эди. Аммо ПСЖ раҳбарияти ўртадаги битим якунлангунча кутишни истамади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Маурисио Париж клуби билан Франция кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, аргентиналик мураббий мамлакат биринчилигида ҳам зафар қучди. Бироқ у бошчилигидаги ПСЖ Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида “Реал Мадрид”га имкониятни бой бериб қўйганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.8
t
×