Расман: “Манчестер Юнайтед”га янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image

Голландиялик мутахассис Эрик Тен Хаг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Шартнома 2021/2022 йилги мавсум охиридан 2025 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, томонларнинг розилиги билан бош мураббий билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.

Ҳозирда, “қизил иблислар”ни Ральф Рангник бошқармоқда. 63 ёшли Рангник “Манчестер Юнайтед” жамоасини 2021 йилнинг 3 декабридан бери бошқариб келаётган эди. Рангник мавсум якунида клубдаги раҳбарлик ўринлардан бирини эгаллайди. Эрик Тен Хагдан ташқари “қизил иблислар” ПСЖнинг амалдаги бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг номзодини ҳам кўриб чиққанди.

Маълумот ўрнида, ўтказилган 33 ўйиндан сўнг, “Манчестер Юнайтед” 54 очко билан 2021/2022 йилги Англия Премьер лигаси жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг