Расман! “Манчестер Сити” Холанднинг трансферини ҳал қилди
Спорт
−
10 Май 2022
5704Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд расман “Манчестер Сити” футболчисига айланади. 21 ёшли футболчи келаси мавсумда Англия премер-лигасида (АПЛ) ўйнайди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Англия клуби Дортмунднинг “Боруссия” клубидан футболчи сотиб олиш борасида принсипиал келишувга эришган. Норвегиялик футболчи 2022 йилнинг 1 июлида “Манчестер Сити”га ўтади ва кейинги мавсумдан бошлаб жамоада ўйнайди.
Шартнома 2027 йилгача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Холанд “Боруссия” билан 2020 йил бошида шартнома имзолаган эди. “Тransfermarkt” маълумотларига кўра, Эрлингни "Залсбург"дан сотиб олиш немис жамоасига 20 миллион еврога тушган. Қайд этиш жоизки, 2022 йилнинг ёзида норвегиялик футболчини сотиб олиш қиймати 75 миллион еврони ташкил этади. Агар Холанднинг трансфери мана шу йилда амалга ошмайдиган бўлса, кейинги йил “Боруссия Дортмунд” 150 миллион евро атрофида пул ишлаш имкониятини қўлга киритади.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик иқтидор эгасини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси