Расман! Максим Шацких “Пахтакор”га қайтди

Спорт 1713
image

"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси Максим Шацких узоқ йиллардан сўнг клубга қайтди.  Шацких “Пахтакор”да спорт директори лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент клуби Матбуот хизмати хабар берди.

1999 йилда Максим Валерий Василевич Лобановский бошчилигидаги “Динамо Киев”га ўтган ва Шатских Киев клуби сафида ўн йил фаолият олиб борган. У икки марта Украина чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Шацких 1999-2000 йилги мавсумда 20 та гол ва 2002-2003 йилги мавсумда 22  та гол киритган. Шундай қилиб 1997-1998 йилги мавсумда 22 гол урган Сергей Ребровнинг рекордини такрорлаган.

Максим 1999 йил 28 июлда “Динамо ФК” таркибида UEFА Чемпионлар лигаси доирасида Вильнюснинг “Зальгирис” клубига қарши ўйинда дебют голини киритган. Шу тариқа, у UEFА Чемпионлар лигасида гол урган биринчи осиёлик футболчи ва UEFА турнирларида гол урган Миржалол Қосимовдан кейин иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланган. Чемпионлар лигасидаги 9 мавсумда Шацких 11 та гол уришнинг уддасидан чиққан.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.9
t
×