Расман: Қозоғистонда ноқонуний йўл билан олинган активлар давлатга қайтарилади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ноқонуний йўл билан олинган мулкларни давлатга қайтариш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу қонун ноқонуний йўл билан олинган активларни аниқлаш ва давлатга қайтариш ва уларни Қозоғистонда қонуний иқтисодий муомалага жалб қилишнинг қонунчилик механизмларини белгилашга қаратилган. 

Қайд этилишича, активларни қайтариш билан Бош прокуратура шуғулланади. Иш натижаларига кўра, агар активларни сотиб олишнинг қонунийлигига асосли шубҳа бўлса, прокуратура активларни қайтариш бўйича комиссияга бундай субъектлар ва улар билан боғлиқ шахсларни тегишли реестрга киритиш тўғрисида таклифлар киритади. Давлат фойдасига олинган мол-мулк махсус давлат жамғармасига ўтказилади.

Агар шахсларнинг умумий мол-мулки қонун ҳужжатларида белгиланган, яъни 13 миллион ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (44 миллиард 850 миллион тенге ёки қарийб 100 миллион доллар) дан ошиб кетса давлатга қайтарилади.

Қонун эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.

Бундан ташқари, Тўқаев “Қозоғистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Қозоғистон Республикасининг “Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида”ги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мол-мулк активлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг