Расман: Қашқадарёда жамоат транспорти қатновига чеклов қўйилмайди
Жамият
−
23 Март 2020
5462Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида коронавирус тарқалиши ортидан профилактика чоралари кучайтирилгани сабабли жамоат транспортларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур масалага ойдинлик киритди.
“Вилоятдаги жамоат транспортларига чеклов кейинчалик босқичма-босқич амалга оширилади. Айни дамда барча турдаги жамоат транспортлари ҳаракатланиши мумкин”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, транспорт воситалари доимий дезинфекция қилиб борилади.
Ўз навбатида, фуқаролардан жамоат транспортидан зарурат бўлмаганда кўп фойдаланмаслик, транспорт хизмати кўрсатувчи тадбиркорлардан йўл кира нархини асоссиз ошириб юбормаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь