Расман! Иско Испания клуби билан шартнома имзолади
Спорт
−
07 Август 2022 8165 1 дақиқа
"Реал Мадрид" собиқ ярим ҳимоячиси Иско расман фаолиятини "Севилья" жамоасида давом эттиради.
Андалусияликлар расмий сайти испаниялик футболчини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иско 9 йиллик фаолиятидан сўнг "қироллик клуби"ни тарк этганди. У мадридликлар таркибида 352 та ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол урган ва ўз номига 56 ассист ёздириб қўйган.
Маълумот учун, "Реал"нинг бошқа бир собиқ футболчиси уэлслик Гарет Бейл АҚШнинг "Лос-Анджелес Гэлакси" клубига ўтган эди.
Иброҳим Давронов
Live
Барчаси