Расман! Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди

Бу қизиқ

image

Ер сайёраси аҳолиси бугун, 15 ноябрь ҳолатига кўра 8 миллиард кишига етди. Буни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотлари тасдиқлайди. 

Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб дунё аҳолиси 8,5 миллиард кишига этади. 2050 йилга бориб 9,7 миллиард, 2100 йилга келиб 10,4 миллиарддан ошади. 

Дунё аҳолисининг ўсиши 2100 йилгача давом этади. 

Дунё аҳолисини етти миллиарддан 8 миллиардга, яъни 1 миллиард кишига кўпайтириш учун 12 йил керак бўлди, кейинги миллиардга эса 14,5 йил (2037 йилгача) керак бўлади. 

2050 йилгача дунё аҳолисининг энг катта ўсиши Африка мамлакатларида қайд этилади. 

2020 йилда, ўтган асрнинг 70-йилларидан бери биринчи марта дунё аҳолисининг ўсиш суръати бир фоиздан пастга тушди. 

Дунё аҳолиси 19 аср бошларида биринчи миллиардга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг