Расман! Дибала Шомуродовнинг жамоадошига айланди
Спорт
−
20 Июль 2022 4308 1 дақиқа
Аргентиналик футболчи Пауло Дибала Римнинг “Рома” футбол клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда Рим клуби ўзининг расмий саҳифаларида маълум қилди.
Аргентиналик ҳужумчи “бўрилар” билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Дибала “Рома” таркибида 21-рақамда ўйнайди. Футболчининг трансферида асосий омил “Рома” бош мураббийи, португалиялик Жозе Моуриньо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” клуби сафида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳам тўп тепади.
Маълумот учун, 2015 йилдан буён Дибала “Ювентус” сафида 293 та ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол урган ва 48 та голли узатмани амалга оширган.
Иброҳим Давронов
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель