Расман! Дарвин Нуньес “Ливерпуль” футболчисига айланди

Спорт 2093
image

Португалиянинг “Бенфика” клуби “Ливерпуль” билан ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг трансфери бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Бу ҳақда “Бенфика” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, Уругвай терма жамоасининг 22 ёшли футболчисини сотиб олиш мерсисайдликлар учун 75 миллион еврога тушади. Яна 25 миллион еврони “Бенфика” бонуслар кўринишида олиши мумкин. Нуньес “Ливерпуль” билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган.

Аввалроқ, “қизиллар” Дарвинни сотиб олиш учун ўз тарихидаги рекорд пулни таклиф қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.3
t
×