Расман! Чарльз III Буюк Британия қироли деб эълон қилинди

Олам

image

Чарльз Филип Артур Жорж расман Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли деб эълон қилинди. Бу ҳақда “Times” хабар берди.

Ворислик кенгаши Чарльз III ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди.

Декларацияни тахт вориси шаҳзода Уильям, қиролича-консорт Камилла, Жамоалар палатаси раҳбари ва Кенгаш лорд-раиси Пенни Мордаунт, Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол имзоладилар.

Марҳум қиролича учун мотам белгиси сифатида – маросим устасидан ташқари барча иштирокчилар қора ёки бинафша рангда кийинган.

Томошабинларнинг биринчи қаторида Буюк Британиянинг собиқ Бош вазирлари – Жон Мейжор, Гордон Браун, Борис Жонсон, Дэвид Кемерон, Тереза Мэй ва Тони Блейр жой олди. Улар билан бирга Британия мухолифати етакчиси, Лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер турибди.

Ворислик кенгаши – бу Махфий кенгашнинг кенгайтирилган таркиби. Монарх ҳузуридаги маслаҳат органи. Кенгаш аъзолари қаторига нафақат Буюк Британиянинг амалдаги Бош вазири Лиз Трасс, балки қиролликнинг барча собиқ Бош вазирлар, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ҳамдир. Лордлар палатаси, Жамоалар палатасининг юқори мартабали вакиллари ва руҳонийлар, қирол оиласи аъзолари, Лондоннинг лорд-мэри, шунингдек, давлат раҳбари ҳали ҳам расмий равишда Британия монархи ҳисобланадиган Австралия, Канада, Янги Зеландия, Ямайка ва ўнлаб бошқа мамлакатлардан вакиллик қилувчи олий комиссарлар (элчилар) киради. Кенгаш аъзолиги бир умрлик бўлию, унга 700 дан ортиқ одам киради. Саройнинг маросим зали 150 кишини сиғдириши инобатга олиниб, тадбирда фақатгина фаол ва сайланган кенгаш аъзолари қатнашган. Уларнинг орасида Бую Британиянинг бешта собиқ Бош вазири ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 70 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг