Расман: “Бавария” Нуссаир Мазрауини таркибига қўшиб олди

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” клуби 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Мазрауи “Аякс” билан амалдаги шартномаси тугагани сабабли жамоани текинга тарк этди. Бу ҳақда “Бавария” жамоаси расмий сайтида хабар берилди.

Мазрауи Мьюнхен клубига ўтишни изоҳлар экан, “Бавария” билан барча совринларни ютиш нияти борлигини маълум қилган.

“Бавария” билан музокаралар бошланганида, менда дарҳол яхши кайфият пайдо бўлди. Европанинг энг яхши клубларидан бирига қўшилганимдан хурсандман. “Бавария” яқинда кетма-кет 10-марта Германия чемпионига айланди ва келаси йили Чемпионлар лигаси учун кураш олиб боради. Мен бу клубни танладим, чунки “Бавария” билан энг катта совринларни юта оламан”, деган Мазрауи.

Маълумот ўрнида, марокашлик футболчи жорий мавсумда “Аякс” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг