Расман: Баҳром Абдуҳалимов “Адолат” СДПдан президентликка номзод бўлди
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
3864Бугун, 8 сентябрь куни “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий Кенгаши X Қурултойи бошланди. Унда “Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида”ги масаласи кўрилди.
Делегатлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг раиси Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди ҳавола этилди.
Муҳокамалардан сўнг, “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.
LiveБарчаси