Расман! Антонио Рюдигер “Реал Мадрид” футболчисига айланди

Sport

image

Англиянинг “Челси” клубининг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер расман “Реал Мадрид” футболчисига айланди. Бу ҳақда испан клуби сайтида хабар берилди.

Германиялик футболчи “қаймоқранглилар” билан тўрт мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади. Жорий йилнинг 20 июнь куни Рюдигернинг “Реал Мадрид”даги тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Рюдигер ёзги трансфер ойнасида Мадрид клуби томонидан қўшиб олинган илк футболчига айланди. Ҳимоячининг клуб билан шартномасида товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланган.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Антонио “Челси” сафида Премьер лигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май куни “Реал Мадрид” ўз тарихида 14 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди. Финал учрашувида “қаймоқранглилар” “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона голни 59-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.

 

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

14

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends