Расман! Абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди

Жамият 4314
image
-

Бугун, 4 август куни 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди. 

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус Telegram ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

ДТМ тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишини сўраган.

Маълумот ўрнида, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3.1
t
×