Расман: 33 ёшли Нагельсманн “Бавария”га бош мураббий бўлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Лейпциг” жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн фаолиятини Германия гигантларидан бири бўлган “Бавария” клубида давом эттиради. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 33 ёшли мутахассис Мюньхен клубини 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб бошқаради. Иккала клуб ҳам келишувни тасдиқлади. Қайд этилишича, Нагельсманн “Бавария” билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Шунингдек, “Бавария” амалдаги мураббий Ханс-Дитер Фликнинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги илтимосини бажарганини эълон қилди. Флик билан 2023 йил 30 июнгача имзоланган шартнома энди 2021 йил 30 июнгача амал қилади.

Аввалроқ Нагельсманн янги клубида йилига 8 миллион евро ишлаб олиши маълум бўлган эди. “Бавария” мураббийнинг кетиши учун “Лейпциг”га турли бонусларни ҳисобга олган ҳолда 25 миллион еврони товон пули тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг