Расман: 16 мартдан Ўзбекистондаги футбол учрашувлари бекор қилинади
Sport
−
15 March 2020 6568 1 minute
Дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган COVID-19 вируси Ўзбекистонга кириб келгани расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда барча оммавий тадбирларни ўтказиш жорий йилнинг 16 март кунидан бекор қилинди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Суперлига баҳслари расман тўхтатилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг Telegram'даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар 162 654 киши коронавирусни юқтириб олган. 6069 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 76 219 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August