Расман: 1 февралдан “проездной”лар чиқарилмайди
Жамият
−
25 Январь 2021
7909Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати маълуцм қилмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади (активлаштирилади).
Қайд этилишича, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.
Эслатиб ўтамиз, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.
Қўлланма: Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади.
LiveБарчаси