Расман: Ҳарри Кейн “Бавария” футболчисига айланди
Спорт
−
11 Август 2023
3411Англиянинг “Тоттенхем” клуби футболчиси Ҳарри Кейн фаолиятини “Бавария”да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 август куни “Тоттенхем”нинг англиялик 30 ёшли ҳужумчиси Ҳарри Кейн Германиянинг “Бавария” жамоасига кўчиб ўтишга розилик берган. Аввалроқ клублар футболчи трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
Романога кўра, Кейн бугун “Бавария” билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 4 йиллик шартнома имзолайди. Мазкур келишувга кўра, Англия клуби 100 миллион евро миқдоридаги тўлов ва яна 20 миллионлик қўшимча бонуслар оладиган бўлди.
“Келишув тугади. Тиббий кўрик учун жой банд қилинган”, дейди Фабрицио Романо.
Маълумот учун, Ҳарри ўтган мавсумда АПЛда 38 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси Ҳарри Кейнни қўлга киритишга уринаётгани ҳақида хабар берилганди.