Рангникни “Манчестер Юнайтед”га мураббий қилиб танлашганига тушунмайман – Скоулз

Спорт 2560
image

Ральф Рангник яхши инсонга ўхшайди. Лекин уни қандай қилиб, “Манчестер Юнайтед” каби жамоага мураббий қилиб танлашди. Мен ҳеч қачон бу ҳолатни тушунмайман. Бу ҳақда Англия ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз “BT Sport” телеканали эфирида гапирган.

“Ҳамма нарса етакчиликдан келиб чиқади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ, у футболчиларга нисбатан талабчан бўлиши керак. Мен Ральф Рангникнинг кўнглини оғритишни хоҳламайман, у жуда яхши одамга ўхшайди ва интервьюларда ажойиб гапиради. Ральф жуда ҳалол инсон бўлиб кўринади. Лекин уни қандай қилиб “Манчестер Юнайтед”дек клубга мураббий қилиб танлашди? Мен ҳеч қачон бу ҳолатни  тушунмайман. Ҳа, “Манчестер Юнайтед”нинг айрим футболчилари Премьер лиганинг жадвалининг юқорироқдаги жамоалари футболчилари каби яхши эмас. Аммо “қизил иблислар” яна Премьер лигада ғалаба қозониш учун қилиши керак бўлган биринчи нарса бу тўғри мураббийни топишдир. Футболчиларга мос келадиган мутахассисни танланг ва уларга жамоа тузиш учун икки-уч йил беринг. “Манчестер Юнайтед” учун тўғри мураббий топиш жуда катта вазифадир”, деган Пол Скоулз

Маълумот ўрнида, Пол Скоулз “Манчестер Юнайтед” сафида 1993-2011 йилларда ҳаракат қилган. Шу вақт мобайнида Пол “қизил иблислар” сафида 466 та учрашувда майдонга тушиб, 102 та гол уришнинг уддасидан чиққан.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 2.8
t
×