“Рангли инқилоблар” ташкилотчиси Марказий Осиёга келаётгани айтилмоқда

Олам

image

Буюк Британиянинг Екатеринбургдаги Бош консули Ричард Дьюэлл бошқа лавозимга тайинлангани сабабли Россияни тарк этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Манбага кўра, дипломат бир пайтлар Қирғизистонда инқилоб тайёрлаш миссиясини самарали бажарган ва унинг Уралда пайдо бўлиши ортидан Екатеринбургда черков қурилишига қарши оммавий норозилик намойишлари содир бўлган.

Қайд этилишича, дипломатни “Британия элчилари фитнаси” бўйича эксперт деб аташган. 2015 йилда Британиянинг Қирғизистондаги консули этиб тайинланганидан сўнг, у республикада фаол равишда “бешинчи колонна” қуришни бошлаган. Шунингдек, у расмийларнинг Буюк Британияга тажриба алмашиш учун боришини ташкил қилган. Дипломат ўз тармоқлари орқали республикадаги фан, таълим ва маданият ташкилотларини ҳам маҳорат билан чигаллаштирган. Буларнинг барчаси 2020 йилда Қирғизистонда навбатдаги инқилобга олиб келган. Намойишдан отилиб чиқиб, президент бўлишга муваффақ бўлган Садир Жапаровнинг мамлакатда ғарб таъсирига қарши фаол кураш бошлагани ҳам бежиз эмас аслида.

Қирғизистондаги воқеаларидан бир неча ой олдин эса Ричард Дьюэлл Россияда пайдо бўлган. Инглиз дипломати 2019 йил февраль ойида Британиянинг Екатеринбургдаги Бош консули этиб тайинланган.  Шундан сўнг Урал пойтахтида Авлиё Кетрин черкови қурилишига қарши оммавий норозилик намойишлари бошланган. Маълум бўлишича, Дьюэлл ўша пайтда “Урал Мемориал” ва “Екатеринбург” Озодлик гуруҳи билан ҳамкорликда ишлаган.

Энди эса 007 агенти малакасига эга дипломат зудлик билан бошқа жойга жойлаштирилмоқда. Баъзи манбалар унинг яна Марказий Осиёга келаётганини гумон қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рангли инқилоблар Ричард Дьюэлл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар