Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистоннинг энг олий мукофоти билан тақдирланди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг иккинчи қизи, Грозний мериясининг мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хадижат Қодирова Аҳмад Қодиров номидаги орден билан тақдирланди. Бу ҳақда Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Аҳмад-Хажжи Қодировнинг набираси, Грозний мериясининг мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хадижат Қодировани чин қалбимдан табриклайман! Чеченистон Республикасининг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди. Унга ишониб топширилган ташкилот фаолиятини янги босқичга кўтарди. У энг қийин вазифаларни ҳал қилишни биладиган адолатли ва сезгир раҳбар сифатида танилган”, деб ёзди вазир.

Маълумот учун, Хадижат Қодирова 22 ёшда. Аввалроқ мазкур орден билан вилоят раҳбарининг тўнғич қизи – республика маданият вазири лавозимини эгаллаб турган 23 ёшли Айшат Қодирова тақдирланган эди. Рамзан Қодировнинг жами 14 нафар фарзанди бор, улардан олти нафари қиз. 

Аҳмад-Хаджи Қодиров дастлаб 2000 йил 12 июнда Чеченистон маъмурияти раҳбари, 2003 йил октябрда эса Чеченистон Президенти бўлган. 2004 йил 9 майда Грознийдаги терактда ҳалок бўлган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг