Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
21 Январь 2020
31385Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Томск областида бўлган ёнғинда ўзбекистонликларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
“Томск областида фожиа юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин вақтида ўнлаб ўзбекистонликлар ҳалок бўлишган. Бу оила аъзолари ва дўстлар учун катта қайғу. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва қурбонларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман! Аллоҳ таоло уларни раҳматига олсин”, деб ёзади у ўзининг Рамзан Қодиров “Телеграм”даги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз: 21 январь куни Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Унда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилди.
Сўнгги хабарларга кўра: Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлаштирилаётганини маълум қилган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь