Рамазон ойи қайси санадан бошланиши айтилди
Жамият
−
21 Март 2023
33248Ўзбекисонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
LiveБарчаси