Рамазон ойи қайси санадан бошланади?
Жамият
−
16 Апрель 2019
21105Ижтимоий тармоқларида жорий йилда Рамазон ойи 6 майдан бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетди. Ҳаттоки, тармоқларда бу йилги Рамазон тақвими туширилган расмлар ҳам эълон қилинган.
Аммо Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Рамазон ойи қайси кундан бошланиши ҳақида ҳали аниқ маълумот йўқлигини билдирган. Бу бир ҳафта қолганда маълум бўлиши ва шундан сўнг расмий маълумот берилиши айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, ой чиқишига қараб мазкур сана кўпи билан бир кунга фарқ қилиши мумкин.
LiveБарчаси