Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Рамазон Ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 12 май соат 00:00 дан 13 май 7:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

Олмазор тумани:

  • “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача;
  • “Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

  • “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача;
  • “Катта Қозирабод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари  чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.

“Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонобод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

Учтепа тумани:

  • “Абдуллоҳ ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача;
  • “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

  • “Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
  • “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Амир Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

“Усмон бин Маҳзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача. 

Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани:

“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ  ва Мунис чорраҳасигача.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг