Ramadan Sale: Golden House'дан тижорий майдонларга чегирмалар! 

Бизнес

1280x960_1 (4)

Тижоратга доир кўчмас мулкни тўғри танлай олиш бизга қандай афзаллик беради? Aлбатта, бу бизга доимий ташрифчилар ва муваффақиятни таъминлайди. Қайси бизнес тури билан шуғулланишингизнинг аҳамияти йўқ — ресторан, дорихона ёки гўзаллик салони бўлсин, қулай жой ва тўғри бино танлаш жуда кўп нарсани ҳал қилади. Golden House тижорий майдонларни харид қилиш учун 20% гача бўлган улкан чегирмаларни тақдим этади ва бу — Рамазон ойи муносабати билан!

“A” тоифасига мансуб пойтахтдаги илк бизнес маркази — фахрли нуфузини муносиб оқлаб келаётган Orient Business Center'дир. Олой бозори яқинидаги жойлашув, бинонинг замонавий дизайни, энг майда деталларга пухта ўйланган шарт-шароит, деразалардан шаҳарнинг ажойиб манзараси кабилар мижозлар учун ажойиб қулайликдир. Aгар сизга яқин истиқболда ушбу марказнинг офисларидан бирида ишлаш насиб қилса, ишхонадан узоққа кетмаган ҳолда ҳам бир вақтнинг ўзида бир қанча шахсий ишларингиз билан шуғулланиш учун ажойиб имконингиз борлигини англайсиз. Ҳамкасблар билан бирга кафеда тушлик қилиш, уйингизга зарур озиқ-овқат харид қилиш, кийимингизни кимёвий тозалашга қолдириш ёки бош оғриғи учун дорихонага бориш учун ташқарига чиқиш шарт эмас, чунки ҳаммаси бино ичида жойлашган. Айни дамда майдони 300 квадрат метр бўлган офис ва овқатланиш учун мўлжалланган 280 квадрат метрли сўнгги майдонлар қолди, шошилинг.

The Business Parkда ҳам тижорат учун мўлжалланган майдонлар сотилиши давом этмоқда. Бу пойтахтнинг Махтумқули кўчасида жойлашган янги бизнес марказидаги тижорий майдонлардир. Ҳозирги кунда талаб анча юқори бўлган ушбу ҳудуд инфратузилмаси жадал суръатларда ривожланмоқда. The Business Park концепсияси тадбиркорлар ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Тавсия этилган режалаштириш ечимлари эса функционал, эргономик, асосийси — ҳақиқий бизнес синовларидан ўтган.

 Шуниси алоҳида эътиборга моликки, Golden House турар жой мажмуаларида ҳам тижорий майдонлар мавжуд. Хусусан, Assalom Maxtumquli 2 мажмуасиининг 1-қаватида ҳам бизнесингизга мос ҳар қандай ўлчамдаги майдонлар бор. Шифтдан полгача бўлган панорамали ойналар витриналар учун жуда мос келади. Assalom Maxtumquli турар жой мажмуаси мақбул нархлари ва юқори даражадаги қулайлиги учун бу ерга талаб ниҳоятда катта ва шу боис ҳам бу ерда савдо шохобчаларининг машҳурлиги мутлоқ таъминланади. Яқин кунларда мажмуа қурилишининг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилади, ўзингиз учун мос келган жойни танлашга улгуриб қолинг!

Биринчи босқичи фойдаланишга топширилиш арафасида бўлган Британия квартали Greenwich ҳам ўзининг ажойиб тижорий майдонлари билан ҳар қанча мақтанса арзийди. Бу ердаги ҳудуд инфратузилмаси ҳам жадал суръатларда тараққий этмоқда ва мажмуада савдо майдонларининг очилиши унинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Шошилинг, чунки бугунги кунда фақат 4 та тижорий майдон қолган.

Golden House сиз ва сизнинг бизнесингиз учун қайғурган ҳолда қулай, қулай майдонларни таклиф этади. Савдо офисларига мурожаат қилинг ва Рамазон ойи муносабати билан тақдим этилаётган улкан чегирмалардан ҳамда манфаатли таклифларидан фойдаланиб қолинг!

Қўшимча маълумотни +998 99 8089225  телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3.
Мўлжал: Orient Finans Bank, “Новомосковская” ТЖМ.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг Orient Business Center The Business Park

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг