Рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

•    бир товар бозорида 5 та ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган, рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган давлат муассасалари тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади;
•    давлат муассасалари мажбурий тартибда Ягона ғазна ҳисобварағида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

2022 йил 1 апрелдан:

•    Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчилар учун қулай форматларда кўриш имкониятини яратган ҳолда муассасаларнинг юқори турувчи ташкилоти, кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автотранспорт воситалари, режалаштирилган ва амалга оширилган харажатлар таркиби ҳақидаги ва бошқа маълумотларни (бундан тижорат сири мавжуд ёки чекланган ҳолда тарқатиладиган маълумотлар мустасно) эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
•    давлат муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда ҳамда муассаса устави (низоми)да унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли “давлат муассасаси” эканлиги кўрсатилади;
•    хўжалик жамиятлари устав фонди (устав капитали)даги давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари, давлат муассасалари, Марказий банк ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар ва улушлар давлат улушлари ҳисобланади;
•    давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг устав фонди (устав капитали)даги улушлар ва акциялар давлат улуши ҳисобланмайди.

Қарорга кўра, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олган тушуми БҲМнинг 100 минг бараваридан ортиқ бўлган давлат муассасалари 2022 йил 1 мартдан 2023 йил 1 августгача эксперимент тариқасида ташқи, шу жумладан мол-мулкнинг мавжудлиги, мажбуриятлар бажарилишининг амалдаги ҳолати ва оқибатларини ўрганиш масалалари юзасидан аудиторлик текширувидан ўтказилади.

Президент ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат муассасаларига хўжалик жамиятларини таъсис қилиш ҳамда уларнинг устав фонди (устав капитали)да иштирок этиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг