Рақамли технологиялар келгуси йилда Ўзбекистон тараққиётида муҳим роль ўйнашда давом этади

Бизнес

image

Huawei компаниясининг табриги

“Huawei компанияси Ўзбекистонда 23 йилдан буён фаолият юритиб, иқтисодиётнинг ҳар хил жабҳалари учун технологик ечимларни тақдим этган ҳолда саноатни рақамли трансформация қилиш, экологик AКТ инфратузилмасини яратиш, таълим соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш, аҳолининг ахборот технологияларига оид кўникмаларини яхшилаш ва интеллектуал қурилмалар асосида рақамли дунё афзалликларидан фойдаланиш йўналишидаги ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Aнъанага кўра тугаётган йилнинг сўнгги ҳафтаси амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгуси йил учун режалар тузиш учун ажойиб фурсатни тақдим этади. Ўзбекистонда AКТ соҳасининг жадал ривожланаётганини ҳисобга олган ҳолда, ўйлайманки, экотизм бўйича барча иштирокчилар ва ҳамкорлар 2022 йилда эришилган ютуқлар билан фахрланишлари мумкин. Мамлакатнинг рақамли трансформацияси Рақамли стратегия доирасида муваффақиятли давом эттирилмоқда, хусусан бунга:

- “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш Ягона марказининг ишга туширилиши;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказиш учун Самарқандда 5G тармоқнинг йўлга қўйилиши;
- БПО хизматлар соҳасида Ўзбекистон имкониятларининг кенгайтирилиши;
- рақамли кўникмаларни ошириш бўйича ёш авлод учун имкониятларнинг яратилиши;
- Ўзбекистонда яшил энергетика тармоғига рақамли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳалар сонининг кўпайтирилишини мисол қилиш мумкин.

Huawei тарафдан рақамли соҳадаги мазкур муҳим лойиҳаларда қатнашиш биз учун катта шарафдир. Биз 2023 йилда, айниқса, келгуси йил мамлакатда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилиниши ортидан рақамли технологиялар ўзининг аҳамиятли вазифасини бажаришда давом этадиган бир даврда ҳам, янги имкониятларга ҳамиша очиқмиз ва тайёрмиз. Келгуси йилда илғор ечимларни жорий этиш орқали аҳоли учун хизматлар сифатини ошириш, билимлардан фойдаланиш учун тенг имконият яратиш, экологик технологиялар яратиш бизнинг компаниямиз учун устувор вазифа бўлиб қолаверади. Ўзбекистон углерод нейтраллиги, иқтидорли кадрларни тайёрлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва мамлакатни рақамли хабга айлантириш бўйича қўйилган мақсадларга эришиш учун ҳеч шубҳасиз улкан салоҳиятга эга. 

Huawei компанияси номидан Ўзбекистон халқини эшик қоқаётган Янги йил билан самимий табриклаб, 2023 йилда барчангизга мустаҳкам соғлик, қувноқ кайфият, салмоқли муваффақиятлар ва улкан ютуқлар доимо ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.
 

Чэн Цзякай, Huawei Ўзбекистан директори.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made