Рафиқасининг йўқолиб қолганини маълум қилган эркак аслида унинг қотили бўлиб чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 май куни Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 53 ёшли эркак ички ишлар органига ўз рафиқасининг Тошкентга кетиб бедарак юқолгани борасида мурожаат қилади.

Маълум бўлишича, шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ш. ўз аризасида шу йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасидаги уйлардан бирида доимий рўйхатда турган 1965 йил туғилган турмуш ўртоғи С.М. уйидан пойтахтга бораман деб чиқиб кетиб, қайтиб келмагани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармасининг олиб борган тезкор қидирув, суриштирув ишлари давомида жиноят аломатлари топилди. Жиззах шаҳри “Наврўз” маҳалласи Ўзбекистон кўчасида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаро Т.Б.нинг кўрсатмасида акаси Т.Ш. турмуш ўртоғи С.М.ни ўлдирганлиги айтилди. Аёлнинг жасади А.Темур маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига кўмганлиги маълум бўлди.

Айтилган жой холислар иштирокида кўздан кечирилганда аёл жинсига мансуб жасад топилди. Текширувларга кўра, марҳуманинг ўлимига “Тўмтоқ жисм билан етказилган бош мия ёпиқ жароҳати” сабаб бўлган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот мультимедиа гуруҳининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Қотиллик

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг