Раҳмонов 7 вилоят ҳокимлиги Тошкентда меҳмонхона қуриши ҳақида қарорни имзолади

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов кеча, 21 февраль куни пойтахт ҳудудидан 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш учун ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди.

Қарорга кўра, НаманганАндижонФарғонаСурхондарёСирдарёБухоро ва Самарқанд вилоятларининг ҳар бирига меҳмонхона қуриш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани “Чингелди” маҳалласи ҳудудидан 0,32 гектар ер майдони ажратилади.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти зиммасига юклатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг