Раҳмон ва Жээнбеков Шавкат Мирзиёевни қутлади

Жамият 5060
image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Имомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Суҳбат давомида икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги ўсиш нуқталарини шакллантириш масалалари, минтақавий кооперация ва муҳим инфратузилма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни табриклаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.9
t
×