Раҳмон ўз ёрдамчисини Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлади

Жамият 2591
image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча, 4 май куни кадрлар ўзгариши тўғрисида бир қатор фармон ва буйруқларни имзолади, улар давлат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинган.

Маълум қилинишича, Президент фармони билан Абдужаббор Раҳмонзода Президентнинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси лавозимидан озод этилган. Бошқа фармон билан у Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.

Шунингдек, мамлакат Президенти Ижроия аппарати Таълим, маданият ва ахборот бўлими мудири Файзали Идизода ва Президентнинг Ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчисининг катта маслаҳатчиси Муҳаммади Сафолзода лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 апрель куни Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиясини якунлаган эди. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражасига эришишдаги катта хизматлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Содиқ Имомийни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирладгани.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
t
×