Раҳмон Мудофаа вазирини алмаштирди

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Мудофаа вазири лавозимида ўзгариш амалга оширди ва Бош прокурорни алмаштириш таклифини парламентнинг юқори палатасига тақдим этди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Хабарга кўра, Президент фармони ва ҳукумат қарори асосида Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбарлигига Имомали Собирзода тайинланган. Ушбу лавозимдаги собиқ раҳбар Шерали Мирзо эса Давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича бош бошқарманинг бошлиғи лавозимига ўтказилган.

Шунингдек, Раҳмон Бош прокурор Юсуф Раҳмонни бошқа ишга ўтиши муносабати билан истеъфога чиқариш ва ушбу лавозимга Тожикистон Бош прокурори ўринбосари – республиканинг Бош ҳарбий прокурори лавозимида ишлаётган Ҳабибулло Воҳидзодани тайинлаш таклифини парламент юқори палатасига юборган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январь куни Имомали Раҳмон ҳукумат, судлар ва бошқа идораларда бир қатор кадрлар ўзгаришини амалга оширган эди. Жумладан, Меҳнат, миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш вазири Гулнора Ҳасанзода пенсияга чиқиши сабабли лавозимидан озод қилинган. Унинг ўрнига Солиҳа Ҳолмуҳаммадзода тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Имомали Раҳмон Мудофаа вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг