Раҳбарнинг танқиди ходимнинг ишига таъсир кўрсатмаслиги керак

Таҳлил

image

Ходимни танқид қилиш унинг ижодкорлик даражасини ва ишлаш истагини камайтирмаслиги керак. Айрим холатларда, ходим раҳбар билан мулоқот қилгандан сўнг, ўзини кераксиз, қийматсиз мутахассис сифатида ҳис қила бошлайди, бу унинг ишига таъсир қилади ва натижада қимматли жамоа аъзосининг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Ходимни шундай танқид қилиш керакки, унинг ишлашга бўлган иштиёқи янада ошсин, бу эса жамоани кучайтиради ва раҳбарнинг асабларни “тежайди”. Бунинг учун сиз ўзингиз учун бир нечта қоидаларни қабул қилишингиз керак.

Раҳбарнинг маёқи – натижа

Илгари «танқид» сўзи «таҳлил» сўзининг синоними сифатида ишлатилган. Бугун эса бу сўз  кўпчилик бир кишининг қийматини тушириш ёки ҳақорат қилиш сифатида тушунилади. Аслида бу ҳар қандай натижани объектив ва ҳар томонлама баҳолашдир.

Танқид ишчиларнинг хафа бўлишига олиб келмаслиги учун ҳар доим натижадан келиб чиқиб, ходимнинг шахсий фазилатларини эмас, балки фақатгина унинг ишини баҳолаш керак. Агар раҳбар маркетологга: “Бу нима?! Ахир сиз биздаги энг малакали мутахассис бўлсангиз?!”, деб айтса, кўп ҳолларда у ишни ёмон бажарганини айтишни истаганини билдиради. Лекин ҳис-туйғулар, ҳаяжон ва ғазаб таъсири остида натижалар эмас, балки сотувчи ёмондек кўрсатиб қўяди. Сўзларни тўғри қўллаш қуйидагича: “Охирги ҳафта бизда буюртмалар сони тушиб кетди. Бу натижа яхши эмас. Кейинги ойда вазият яхшиланиши керак”.

Натижа ҳақида гапирганда, сиз низоларни бартараф қилишни тўхтатасиз, чунки сиз ходимни ҳақорат қилмайсиз, аммо унинг эътиборини ишнинг салбий натижаларига қаратмоқдасиз. Натижани ҳақорат қилиш қийин, чунки улар бажарилганми ёки йўқлиги, кўрсаткичларда акс этади. Бу ҳақда янада кенгроқ ва ортиқча сифатларсиз гапириш керак. Бу, албатта, ишчини хафа қилади, лекин ишлаш истагини йўққа чиқармайди.

Жаҳлни тўғри йўлга солиш керак

Агар ҳис-туйғулар пайдо бўлса ва ғазаб тўлқинини қамраб олса, у ходимга эмас, балки вазиятга қаратилиши керак. “Жин урсин, бу нима учун бажарилмади? Неча марта такрорлашим керак?” дейиш билан “Сен биринчи мартани ўзида бирор нарсани тушунишга қодирмисан ёки йўқми?” дейишни фарқи бор.

“Сиз, сен” сўзларидан қочинг, “бажарилди, қабул қилинди” феъллари ўрнига “бажарилган, қабул қилинган” сўзларидан фойдаланинг. Агар жаҳлингиз чиқса, “сен”дан кейин ҳақорат тасодифан айтиб юборилиши ёки шунчаки ходим ҳақида нотўғри тушунча айтиб юборилиши мумкин. Буни эса энди қайтариб бўлмайди. Агар салбий ҳиссиётларга тўлиб-тошган бўлсангиз, ўзингизга қуйидаги саволни беришни унутманг: “Мен нима қилишни хоҳлайман? Фикримизча, ҳеч бўлмаганда битта раҳбар “Мен ходимни ҳақорат қилишни истайман” каби жавоб бериши мумкин эмас. Кўпинча, сиз фақатгина иш бажарилишини хоҳлайсиз ва бунинг амалга ошмаганига афсусдасиз.

Чидаш соғлиқ учун зарарли

Можаролар ва шахсиятга ўтиш – кўпинча раҳбарнинг руҳий бузилишнинг натижасидир. Салбий ҳисларнинг пайдо бўлишига яна икки сабаб бор:

– ходим доимий равишда хато қилади ёки узоқ вақт давомида топширилган вазифани бажара олмайди;
– раҳбар бунга жавобан салбий муносабатини билдирмайди, норозилигини билдирмайди ва ғазабини тўплаб юради.

Афсуски, кўпчилик қўл остидагиларнинг хатоларини охирги нуқтасигача чидашади. Натижада, учинчи, тўртинчи, бешинчи марта шунга ўхшаш вазият юзага келганида, раҳбарнинг сабр-тоқати тугайди ва “бошини чопишга киришади”. Агар сиз асабларни сақлаб, “тоза” танқид қилишни истасангиз, салбий ҳисларни тўпламанг. Қониқарсиз натижалар пайдо бўлиши билан танқид қилинг.

Агар бошлиқ норозилигини гапирмаса, ходим айби нимада эканлигини тушунмайди. Кейин бошлиқ ишчини ёки аҳмоқ ёки қасддан ишни бузишни мақсад қилган, деб ўйлайди. Ходимнинг фикрига кўра, иш берувчи ҳеч қандай сабабсиз унга “ёпишиб олган”. Айнан шу вақтда шахсиятга ўтиш жараёни содир бўлади. Бошлиқ ва ишчи ишдаги у умумий натижаларини эмас, балки бир-бирларини одам сифатида ўйлашни бошлайдилар. Бу ишдаги тўқнашувдан шахслараро зиддиятга ўтишга боғлиқ.


Зарнигор АБДУМАЛИКОВА


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг