QALAMPIR.UZ ва Марказий сайлов комиссияси ўртасида Меморандум имзоланди

Жамият

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни вақтда мамлакатда сайловга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугунги кунда 750 дан зиёд маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлар сайловни ёритиш жараёнларида иштирок этиш учун аккредитациядан ўтказилди. Улар орасида QALAMPIR.UZ ходимлари ҳам бор. 

Мулоқотнинг давомида сифатида кеча, 27 август куни Марказий сайлов комиссиясида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев ва QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов иштирок этди. 

Меморандумнинг моҳияти жорий йилда бўладиган президент сайловида ОAВ билан ҳамкорликни кучайтириш, тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилиш жараёнини ёритишдан иборат. 

Тадбир давомида МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев мазкур ҳамкорлик меморандумининг аҳамияти ҳақида гапирар экан, бу йилги президент сайлови очиқ ва ошкора тарзда ўтишини, бунда ОAВнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлади.

“Олдимизда жуда катта сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови турибди. Сайловга тайёргарлик эса тобора қизғинлашмоқда. Aлбатта, сайловни Сайлов кодексида эътироф этилган халқаро стандартлар асосида ўтказиш бу йилги энг катта режаларимиздан бири. Бу ишларни амалга оширишда ва сайловларнинг очиқ-ошкора ўтишида ОAВнинг ўрни катта. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши сабабли МСК бу масалага катта эътибор қаратмоқда. ОAВ сайлов қонунчилигини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишга, фуқароларнинг сайловдаги иштирокини кенгайтиришга, барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини кенг, очиқ-ошкора ва адолатли тарзда тезкор ёритишга катта эътибор қаратяпти. Бу масалада ОAВ билан ҳамкорлигимиз юқори даражада бўлиши талаб қилинади”, дейди МСК раиси. 

QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси Қамариддин Шайхов ҳам мазкур меморандум борасида ўз фикрларини баён этаркан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай ҳамкорлик мавжуд эмаслигини, ОAВнинг сайлов жараёнларини ёритишга таклиф қилиниши уни янада очиқ ва шаффоф тарзда ўтишига ёрдам беришини алоҳида урғулади.

“Дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида давлат идоралари, хусусан МСК интернет-ОAВ билан ҳамкорликни йўлга қўймаганининг гувоҳи бўлганман. Бугунги кунда Ўзбекистонда интернет нашрларининг сайлов жараёнларига таклиф этилиши, улар ўртасида меморандум имзоланиши ва бу ОAВ орасида танқидий нашрларнинг борлиги МСК сайловларни чин маънода очиқлигини таъминлашга ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Биз бу ишлар давомий бўлишини, ОAВнинг сўз эркинлиги ва ҳамкорлигимизга соя тушмаслигини тилаб қоламиз”, дейди нашр раҳбари.

Тадбирда, шунингдек “Халқ сўзи”-“Народное слово”, “Янги Ўзбекистон”–“Правда Востока”, “Ҳуррият” газеталари билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг