QALAMPIR.UZ таҳририяти расмий баёноти
Жамият
−
06 Декабрь 2022
25695QALAMPIR.UZ таҳририяти чуқур қайғу билан шуни маълум қиладики, сайтнинг 2017 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ва бугунгача 500 000 дан ортиқ обуначига эга бўлган YouTube канали 6 декабрь куни тунда YouTube платформасидан ўчиб кетди.
Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, ярим миллион обуначига эга QALAMPIR.UZ канали хакерлар ҳужумига учраган бўлиши мумкин.
YouTube платформаси билан мулоқот олиб борилмоқда, сабаблар ўрганилмоқда.
QALAMPIR.UZ таҳририяти ижтимоий тармоқлар орқали қўллаб-қувватлаётган барчага ўз миннатдорлигини билдиради. Таҳририят инсон манфаатлари ва сўз эркинлиги йўлида фаолиятини анъаналарига содиқ ҳолда давом эттиришга ҳаракат қилади.
LiveБарчаси