QALAMPIR.UZ ишга таклиф этади

Бизнес

image

QALAMPIR.UZ ахборот агентлиги Ўзбекистондаги энг кўп ўқувчига эга Интернет-оммавий ахборот воситаларидан биридир. Биз ўзбек тилида ахборот тарқатамиз ва 6 йилдирки ахборот-коммуникация технологиялари бозорида етакчи компаниялардан бири бўлиб келяпмиз. 

Жамоамиз эса кундан кунга кенгаймоқда. Энди эса бизнинг оиламизга сотувлар бўйича менежер керак. 

Биз профессионал, ижодкор ва ўзига ишонган ходимларни қидиряпмиз.

Номзодлар бизнинг асосий қадриятларимизни билиши муҳим. Булар:

•  Масъулият
•  Ишонч ва қатъият
•  Ўз касбига иштиёқ

Биз сиздан нималар кутамиз?

•  CRM тизими билан ишлай олиш
•  Эҳтимолий мижоз билан учрашув тайинлаш
•  Шартнома тузиш

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

•  Тошкентда истиқомат қилиш
•  Мулоқотга киришувчанлик
•  Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш
•  Камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиш

Агар сиз қўйилаётган талаблардан бирига жавоб бермасангиз, қўрқишга ҳожат йўқ. Биз сизнинг аризангизни кўриб чиқишга тайёрмиз. Бу дегани – билмасангиз, ўзимиз ўргатамиз!

QALAMPIR.UZ сизларга:

•  яхши маош;
•  касбий ўсиш имконияти;
•  шинам офис;
•  дўстона жамоа;
•  бепул тушлик, чой ва кофени кафолатлайди.

Алоқа учун  +998 (99) 059-47-67


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

576

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг