ПЗР-тест натижасини сохталаштириб, сотаётган хусусий клиника раҳбари ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб, фуқароларга сотаётган хусусий клиника раҳбари ҳамда вилоят Санитария эпидемиология станцияси лабораторияси катта ҳамшираси қўлга олинди.

Жорий йил 26 апрель куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда капитан А.Т. шартли харидор сифатида вилоят “СЭС” лабораториясида катта ҳамшира бўлиб ишловчи 1976 йида туғилган Қарши туманида яшовчи Н.С. билан уч нафар танишига ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб беришига келишади.

Шартли харидор унга уч нафар танишига тегишли бўлган паспорт нусхаларини Telegram орқали юбориб, ҳар бир тест натижаси учун 195 минг сўмдан пул тўлашга розилигини айтади.

Тадбир давом эттирилиб, 27 апрель куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Мурод мед стар” хусусий тиббиёт клиникаси ёнида ушбу клиникада ишловчи 1994 йилда туғилган Косон туманида яшовчи Б.Ш. келишилган фуқароларнинг номига расмийлаштирилган 3 та ПЗР-тести бланкаларини катта ҳамшира Н.С. га бераётган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида Н.С. нинг ёнидан 3 дона ПЗР-тести маълумотномаси ҳамда тадбирга ажратилган 150 минг минг сўм пул олинди. 

“Мурод мед-стар” хусусий клиникаси раҳбари Н.М. ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига 450 минг сўм пулни қайтариб берган ва улар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ПЗР-тест

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар