Путин дунёни глобал инфляция хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

Дунёда глобал инфляция хавфи бор, вазиятнинг оғирлашишига йўл қўймаслик, балки бюджет сиёсатини нормаллаштириш муҳим. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин G20 (Катта йигирматалик) давлатларининг саммитида қилган чиқишида таъкидлади

Путиннинг сўзларига кўра, иқтисодиётни ҳаддан ташқари рағбатлантириш умумий беқарорликка, молиявий активлар ва айрим бозорларда товарлар: энергия, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари ошиб кетишига олиб келган. Бу ҳодисаларнинг асосий сабаби – ривожланган иқтисодиётларда жиддий бюджет тақчиллиги.

Фото: 2021 йилги G20 саммитида Россия раҳбари онлайн иштирок этди

“Бу юқори глобал инфляция хавфини келтириб чиқаради. Шу сабабли нафақат ишбилармонлик фаоллигининг пасайиш хавфи ортиб бормоқда, балки тенгсизлик ҳам кучайиб бормоқда”, дейди Путин.

Россия давлат раҳбарининг таъкидлашича, шунинг учун нормал бюджет ва пур-кредит сиёсатини юритиш керак. Бундан ташқари, у иқтисодиётда талаб тузилмасини бошқариш сифатини ошириш, иқтисодий устуворликларни белгилаш, биринчи навбатда, тенгсизлик муаммоларини бартараф этиш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш кераклигини қўшимча қилган. 

Маълумот учун, инфляция (лот. infl atio – шишиш, бўртиш, кўтарилиш), пулнинг қадрсизланиши – товар-пул мувозанатининг бузилиши натижасида муомалада хўжалик айланмаси эҳтиёжларидан ортиқ даражада қоғоз пуллар миқдорининг кўпайиб кетиши, пул массасининг товарлар массасидан устунлиги натижасида товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши.

Фото: Дунё бўйлаб G20 (Катта йигирматалик) клубига аъзо давлатлар


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг