Путиннинг танқидидан сўнг Россиядаги тарих дарсликлари қайта текширилади
Олам
−
26 Апрель 2021
9352Россия Президенти Владимир Путиннинг танқидидан сўнг барча мактаблардаги тарих дарсликлари қайта текширилади. Бу ҳақда Россия Таълим вазири Сергей Кравцов “Россия 1” телеканалидаги “Москва. Кремль. Путин ” дастурида айтиб ўтди.
Бунга асосий сабаб қилиб Россия Президенти Владимир Путин 21 апрель куни Федерал Мажлисга йўллаган анъанавий мурожаати давомида баъзи мактаб дарсликларини ўқиб, “биз ҳақимизда ёзилмаганга ўхшайди”, дея ҳайрон қолгани келтирилди. Президент Сталинград жанги ҳақида ёзилмаган дарсликлардан бирини мисол тариқасида келтирганди.
“Ким ёзади, ким текширувдан ўтказади бунақа дарсликларни? Шунчаки ҳайратланарли! ”, деганди Владимир Путин тарих дарсликларидан норозилигини билдириб.
Кейинчалик, бир қатор Россия ва бутунжаҳон тарихи дарсликлари Президентнинг ёрдамчиси – Россия ҳарбий ва тарихий жамияти раиси Владимир Мединский томонидан таҳрир қилингани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Мединский илгари тарих фанидан ёқлаган докторлик диссертацияси учун ҳам танқид остига олинган эди.
Бокирхон Қосимхонов
LiveБарчаси