Путиннинг самолёти Москвадан учиб кетди

Олам

image

“Россия” махсус учиш отрядининг камида учта самолёти Москвадан Санкт-Петербургга учиб кетди. Бу ҳақда “Настоящее время” хабар берди.

Айтилишича, самолётлардан бири 2022 йилда Президент Путин Самарқандга учиб келган RА-96022 дум рақамига эга ИЛ-96 лайнери бўлган. Твер вилоятида самолёт пастлай бошлаган. Шундан сўнг у транспондерни ўчириб, радардан ғойиб бўлган. 

Таъкидланишича, бу самолёт Валдай қароргоҳидан унча узоқ бўлмаган “Хотилово-2” ҳарбий аэродромига учаётганини кўрсатиши мумкин. Маълумотларга кўра, мазкур самолёт Қуролли Кучларни бошқариш учун жиҳозланган.

Санкт-Петербург томон йўл олган RА-64520 дум рақамига эга ТУ-214 самолёт ҳам худди шундай қилди. RА-73025 рақамли Airbus А319 лайнери эса соат 15:01 да Пулково аэропортига қўнган. Илгари ундан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров фойдаланган.

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса Путин ҳозирда Кремлда ишлаётганини маълум қилган. 

Шунингдек, Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва унинг ўринбосари Денис Мантуровлар ҳам Москвадан жўнаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган. Кейинроқ Мишустин матбуот хизмати Бош вазир ўз иш жойида экани ва ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказаётганини эълон қилган. Самолёти Туркияга учиб кетган Мантуровнинг қаерда экани ҳақидаги маълумотлар ҳали расман очиқланмаган.

Flightradar24 эса Владимир Путиннинг яқин дўсти бўлган тадбиркор Аркадий Ротенбергнинг самолёти Пригожиннинг Москвага қарши “кампанияси” бошланиши фонида Озарбайжонга учганини хабар қилган. Маълумотларга кўра, Ротенбергнинг самолёти Москва вақти билан 12:33 да Москванинг “Внуково” аэропортидан ҳавога кўтарилган ва Баку аэропортига 15:27 да қўнган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг