Путиннинг мурожаатномасига чет элликлар киритилмайди – Кремль
Олам
−
20 Февраль 2023
10235Россия Президенти Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати эълон қилинишига хорижлик меҳмонлар таклиф қилинмади. Анъанага кўра, йиғилишда парламент аъзолари иштирок этади, меҳмонлар орасида “махсус ҳарбий операция” иштирокчилари ҳам бўлади. Бу ҳақда Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Чет эллик меҳмонлар таклиф қилинмади”, дейди у бугун, 20 февраль куни бўлиб ўтган брифингда.
Умуман олганда, Кремль вакилининг сўзларига кўра, ушбу тадбир иштирокчилари таркиби анча анъанавий: меҳмонларнинг салмоқли қисмини депутатлар ва сенаторлар ташкил этади.
“Махсус ҳарбий операция” иштирокчилари ҳам бўлади”, дейди Песков.
У бошқа кўплаб меҳмонлар ҳам таклиф этилганини қўшимча қилди.
Путин эртага, 21 февраль куни Федерал Мажлисга мурожаат билан мурожаат қилади. Тадбир Москвадаги “Гостиный Двор”да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг мурожаатномасига дўст бўлмаган мамлакатлардан келган хорижий ОАВ журналистлари киритилмаслиги айтилган эди.