Путиннинг қизи эри билан ажрашди – ОАВ
Олам
−
24 Март 2022
45001Россия Президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Россияга қарши санкциялар туфайли чет эллик турмуш ўртоғи билан ажрашди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри Россия Федерациясини тарк этган, лекин фаолиятини давом эттираётган россиялик журналистларга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Владимир Путиннинг тўнғич қизи, 36 ёшли Мария Воронцова турмуш ўртоғи, голландиялик тадбиркор Йоррит Фаассен билан ажрашмоқда. Уларнинг оиласига Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли дарз кетган.
Нашрга кўра, Воронцова ва унинг турмуш ўртоғи Россияда Санкт-Петербург яқинида бадавлат хорижликлар учун ҳашаматли тиббиёт маркази очишни режалаштирган, бироқ чекловлар туфайли уларнинг режалари амалга ошмай қолган.
Маълумот учун, Президент Владимир Путиннинг Мария ва Катерина исмли икки қизи бор.
Мария Воронцова болаларда кам учрайдиган ирсий касалликлар бўйича мутахассис, шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эндокринология миллий тиббий тадқиқот маркази етакчи илмий ходими ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур маълумот расмий манбалар томонидан расман тасдиқланмаган.
LiveБарчаси