“Путинни тўхтатинг!” Дунёнинг ўндан ортиқ давлатларида намойишлар ўтказилмоқда (фоторепортаж)

Олам

image_2022-02-25_17-48-36

Россия Украинага босқини фонида дунёнинг кўплаб мамлакатларида Украинадаги урушга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Жумладан, Россия, Австрия, Швеция, Польша, Германия, АҚШ, Грузия, Испания, Италия, Кипр, АҚШ ва ҳатто Японияда ҳам. 

Масалан, юзлаб поляклар Россия босқинига қарши норозилик билдириш учун майдонга йиғилишган. Улар Украина, Польша ва Европа байроқларини, шунингдек Киевни қўллаб-қувватловчи плакатларни кўтариб олган.

Бундан ташқари, Россияда ҳам урушга қарши митинглар бўлиб ўтган. Москва ва Санкт-Петербургда бир неча минг киши: "Биз шу ердамиз!", "Урушга йўқ!", деб бақирган. 

ОАВ маълумотларига кўра, Россия шаҳарларида митинг иштирокчиларининг 150 га яқини қўлга олинган. Улар орасида ҳуқуқ ҳимоячиси Марина Литвинович ҳам бор. Россиялик сиёсатшунос Дмитрий Орешкиннинг сўзларига кўра, у уйдан чиқаётганда ҳибсга олинган ва ҳатто, бўялган плакатини очишга ҳам рухсат берилмаган.

Шунингдек, турли давлат намойишчиларининг қўлидаги плакатларида "Урушни тўхтатинг", "Путинни тўхтатинг", "Украинани ҳимоя қилинг", "Путин – жаллод!" каби ёзувлар бор.






















Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг