Путинга суиқасдлар бўлди, лекин улар муваффақиятсиз тугади – Буданов

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путинга суиқасд уюштиришга уринишлар бўлди, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз тугади. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов NV нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Россия Президенти Владимир Путинга нисбатан суиқасдлар бўлди , лекин улар  ҳозиргача муваффақиятсиз", деди Буданов.

Шунингдек, Путин ўз доираси учун муросасиз шахс ёки "ҳаммага мос келадиган ҳакамми" деган саволга жавоб берар экан, Буданов анчадан бери муросага келиш ҳақида гапирилмаганини айтди.

“Путин 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳокимият тепасида, шунинг учун бу жуда ўхшаш туйғу , энди россияликлар уни йўқотишдан қўрқишади, чунки у уларнинг ҳаёти барқарорлигини кафолати”,  дея қўшимча қилди Буданов.

Азизбек Эшмаматов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Владимир Путин суиқасд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made