Путиндан туғилган кун совғаси: Қодировнинг ҳарбий унвони оширилди

Олам

image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров генерал-полковник унвонини олди. Бу ҳақда у Telegram каналида эълон қилди.

Унинг тушунтиришича, унга янги унвон ҳақида Россия Президенти айтган. Бу Қодировнинг Украинадаги уруш бошланганидан бери олган иккинчи унвонидир, март ойи охирида у генерал-лейтенант бўлганди.

“Россия Президенти менга генерал-полковник унвонини берди. Фармон 709-сон билан қабул қилинди. Владимир Владимирович бу ҳақда менга шахсан айтди ва табриклади”, деган Чеченистон раҳбари.

У Путинга миннатдорлик билдирди ва ўзига билдирилган ишончни оқлашга ваъда берган.

Маълумот учун, 5 октябрь куни Қодиров туғилган кунини нишонлаяпти. У 46 ёшни қаршилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

627

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг