Путиндан мигрантлар учун шартларни соддалаштириш сўралмоқда

Олам

image

Бизнес-омбудсман Борис Титов Россияга кириш учун олдиндан расмийлаштирилган виза талаб қиладиган хорижликлар учун меҳнат миграциясини соддалаштириш таклифи билан Президент Владимир Путинга мурожаат қилди. Гап биринчи навбатда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи журналистларга маълум қилди. 

“Ривожланаётган иқтисодиёт мисли кўрилмаган даражада кадрлар етишмаслиги билан юзма-юз келмоқда, бу эса рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичга етди. Эндиликда меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжни МДҲ фуқаролари ҳисобидан қондиришнинг иложи йўқлиги сабабли, бозорни тўлдириш йўлларидан бири, бизнингча, кириш визаси режимига эга бўлган мамлакатлардан хорижий ишчи кучини кенг жалб этиш бўлиши мумкин. Ҳозир улар барча меҳнат муҳожирларининг атиги 4,49 фоизини ташкил қилади”, дейди у. 

Жумладан, бизнес-омбудсман муайян соҳада хорижий ишчи кучи учун квотани белгилашда виза оладиган мамлакатлар фуқароларини ҳисобга олмасликни таклиф қилди. Бунинг ўрнига иш берувчи ва давлат аниқ бўш иш ўринларини рус ишчилари билан тўлдиришнинг имконсизлигини аниқлаши ва келишиб олиши мумкин. Россияга бир йилдан кам муддатга келган ва ўртача иш ҳақи даражасидан юқори бўлмаган иш ҳақини талаб қиладиган виза мамлакатларидан ишчилар учун ишлашга рухсатномани патент билан алмаштириш тавсия этилади. Худди шундай тизим ҳозирда Тожикистон, Ўзбекистон, Молдова ва Озарбайжон фуқаролари учун амал қилади.

Худди шу тоифадаги мигрантлар учун Россияга келганидан кейин 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтказиш ва бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда рус тили, тарихи ва ҳуқуқ асослари бўйича имтиҳонни бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, иш берувчининг илтимосига биноан меҳнат муҳожирлари гуруҳлари учун визалар рус тилида ҳам, бошқа тилларда ҳам тўлдирилган маълумотлар билан онлайн режимга ўтказилиши керак. 

Бизнес-омбудсман маълумотларига кўра, П.А.Столипин номидаги ўсиш иқтисодиёти институти томонидан ўтказилган сўровномада тадбиркорларнинг деярли 54 фоизи кадрлар етишмаслигни маълум қилган. Кадрларга асосий талаб ўртача ёки минимал малакага эга бўлган касбий соҳаларда тўпланган. Муаммо айниқса Урал ва Узоқ Шарқ федерал округларида кескин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин миграция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made