Путин Жапаровга рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги йиғилишда Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ушбу мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. 

“Республикада таълим рус тилида олиб бориладиган тўққизта умумтаълим мактаби бор, қирғиз мактабларида Россиядан келган ўқитувчилар дарс беради, бу бизнинг давримизда жуда муҳим. Мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга миннатдорлик билдирмоқчимиз, бу бошқа кўплаб соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш учун асосдир”, дейди Путин.

У икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликда Россия Федерациясининг 70 та вилояти иштирок этаётганини эслатган. Бундан ташқари, Путин Бишкекда Россия маданияти кунларини ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга эътибор қаратган.

“Буларнинг барчаси муносабатларимизнинг келажакда ижобий ривожланиши учун шарт-шароит яратиш учун жуда яхши заминдир”, дейди у.

Умуман олганда, Путин Жапаровни кўрганидан жуда хурсанд эканини ва ўзаро манфаатли мавзуларда суҳбатлашишни исташини таъкидлаган.

"Бизда бундай ўзаро манфаатлар кўп. Биз яқин давлатлармиз, биз стратегик шериклармиз, иттифоқчилармиз, кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотларда бирга ишлаймиз", дея хулоса қилган Россия Президенти.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг